YANGI ASR UNIVERSITETI нодавлат олий таълим муассасасидир.

    Университет - янги Ўзбекистон ёшлари учун айниқса, талаба бўлиш орзусида бўлган ҳамюртларимиз учун янги олий таълим муассасасидир.   Бу ерда кундузги, кечки ва сиртқи шаклларда таълим олиб борилади.

Педагогика ва психология, Мактабгача таълим, Бошланғич таълим, Дизайн (турлари бўйича), Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича) ва Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича)  каби таълим йўналишлари  ўқитилади.

 

Университет  Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ОТ 0051 сонли лицензиясига эга бўлиб, бошқа давлат олий таълим муассасалари дипломи билан  ҳуқуқий тенг кучга эга. Университет дипломи бутун Ўзбекистон бўйлаб тан олинади. Битирувчиларимиз давлат ва нодавлат ташкилотларида ишлаши мумкин.

 

  Бу хусусий университетнинг ўзига хослиги шундаки, битирувчилар биринчи навбатда 20га яқин GRAND TALIM  маскани филиалларида ўқитувчи, боғча ва мактабга тайёрлов курсларида муаллима, хусусий GRAND TALIM  мактабида бошланғич синф ўқитувчилари сифатида ишга қабул қилинадилар. Сўнгги йилларда бўлган улкан ўзгаришлар хусусий таълим ташкилотларини узлуксиз сифатли таълим хизматларини халқимизга тақдим қилиш имконини бермоқда.