Талабалар ва халқаро таълим муносабатлари 

🎓“Ипак йўлидаги учрашувлар” халқаро талабалар конференцияси бўлиб ўтди.

     2024-йил 8-апрел куни ўтган конференциянинг ташкилотчилари YANGI ASR UNIVERSITETI тиллар кафедрасидан доцент Н.Н. Щитка ва Беларус давлат университетининг университетгача таълим факултетидан доцент И.И.Караткевич бўлдилар.

     Анжумандан кўзланган мақсад маданият, анъаналар, умумий тарихимиз, тилда ўз аксини топган барча нарсалар ҳақидаги ғояларни тарғиб қилишдан иборат.

     Талабаларнинг маърузалари Буюк Ипак йўлининг кўплаб мамлакатлар тарихига қандай таъсир қилганига бағишланди. Ипак йўли Шарқдан Ғарбга 3 миллиардга яқин аҳолиси бўлган 18 хил давлат орқали ўтган. Бу дунё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил қилади. Қадим замонларда Шарқ ва Ғарб цивилизациясини боғлаган Ипак йўли тинчлик, ҳамкорлик ва дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч, тенглик ва манфаатдорлик, бағрикенглик, ҳамкорлик руҳини ифодалаган. Бу нафақат минтақамиз, балки бутун дунёнинг умумий мероси бўлиб қолмоқда.

     Анжуманда филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)” таълим йўналишининг 1-2- босқич талабалари, шунингдек, Белоруссия давлат университетининг “Университетгача таълим” факултети талабалари иштирок этишди.

     Иштирокчилар географияси кенг: Ўзбекистон, Қозоғистон, Жанубий Корея, Хитой, Мьянма, Туркия. Бу тадбирларда ўқувчилар ҳаёти давомида уларга фойдали бўладиган кўникмаларга эга бўладилар. Талабаларимиз қайси мамлакатда ва қайси соҳада ўзини намоён қилмасин, улар мустақил фикр юритиши, дунёга тадқиқотчи муносабати, замонамиз муаммоларига кўп қиррали қараши, турли ижтимоий-маданий ва диний жамоалар вакилларига нисбатан бағрикенг муносабати билан ажралиб туради.

Конференция материалларини нашр этиш режалаштирилган.